locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» янги трансферлар учун ўйинчиларини сотишга мажбур

Алаба ва Рюдигер биринчи бўлиб жамоани тарк этиши кутилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби янги трансферларни молиялаштириш учун баъзи футболчиларини сотишига тўғри келади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манба берган маълумотга кўра, ҳимоячилар Давид Алаба ва Антонио Рюдигер эркин агент сифатида жамоани тарк этиши кутилмоқда. Шунингдек, захира ўйинчилари Даниел Себальос ва Гонсало Гарсияни сотиш вариантлари кўриб чиқилмоқда. Жамоа сардори Даниел Карвахалнинг келажаги эса ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Нашрнинг ёзишича, гарчи клуб раҳбарияти бўлажак трансфер ойнасини «шунчаки навбатдагиси» деб атаса-да, вазиятдан хабардор манбалар янги харидларни амалга ошириш учун футболчиларни сотиш зарурлигини кўрсатмоқда. Таркибдаги ўзгаришлар янада кенг кўламли бўлиши мумкин. Шунингдек, клубнинг спорт бўлимида ҳам қайта қуриш ишлари олиб борилиши истисно этилмаяпти.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг