locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” Виржил ван Дейкни нишонга олди

Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо 35 ёшли ҳимоячига шахсан қизиқиш билдирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” “Ливерпуль” сардори Виржил ван Дейкни қишки трансфер ойнасида таркибига қўшишни кўриб чиқмоқда. Фичахес нашри хабарига кўра, Мадрид клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо 35 ёшли ҳимоячига шахсан қизиқиш билдирмоқда.

Моуриньо мавсум бошидаги ҳимоядаги муаммолар сабаб тажрибали марказий ҳимоячини жамоага қўшишни истамоқда. Ван Дейкнинг “Ливерпуль” билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача амал қилади ва клуб ҳозирча уни узайтиришни режалаштирмаётгани ҳақида хабарлар бор.

Шу сабабли, январь ойидаги трансфер ойнаси “Ливерпуль” учун футболчини трансфер суммаси эвазига сотиш мумкин бўлган сўнгги имкониятлардан бири бўлиши мумкин. Жорий мавсумда Ван Дейк барча турнирларда 6 та учрашув ўтказиб, гол ёки голли узатма қайд этмаган.

Маълумот учун, Ван Дейк “Ливерпуль” билан амалдаги шартномасини 2025 йил апрель ойида яна икки мавсумга узайтирган. Шу боис, агар янги келишувга эришилмаса, нидерландиялик ҳимоячи 2027 йил ёзида клубни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг