locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” Винисиус Жуниор ўрнига кимни олиб келиши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Реал Мадрид” Винисиус Жуниор ўрнига кимни олиб келиши маълум бўлди
ФОТО: Real Madrid

“Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд, агар Винисиус Жуниор клубни тарк этса, “Реал Мадрид”нинг асосий трансфер мақсадига айланади. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “қаймоқранглилар” норвегиялик футболчини 2022-йилда “шаҳарликлар” сафига ўтишидан олдин ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Винисиус “Реал”нинг 15-20 миллион евролик маош билан таклиф қилинган шартномасини рад этганди. Бразилиялик вингири йилига 30 миллион евро атрофида маош олмоқчи.

Маълумот учун, Холанд жорий мавсум барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг