locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш устида фаол иш олиб бормоқда — Романо

Флорентино Перес музокараларга шахсан аралашди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби бразилиялик ҳужумчи Винисиус Жуниор билан амалдаги келишувни узайтириш устида фаол иш олиб бормоқда. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, испан клуби раҳбарияти футболчининг кўрсатаётган ўйинидан жуда мамнун. «Қаймоқранглилар» президенти Флорентино Перес бразилиялик юлдузнинг шартномани узайтиришидан шахсан манфаатдор ва бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқда. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда ва якуний қарор Винисиуснинг ўзига боғлиқ.

Винисиус 2018 йилнинг ёзидан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирлар доирасида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг айни дамдаги бозор қиймати 150 миллион еврога тенг.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг