locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал Мадрид\" ва \"Ливерпул\" 100 миллион евролик трансфер бўйича рад жавобини олди

"РБ Лейпциг" 19 ёшли футболчини камида яна бир мавсум жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" ва Англиянинг "Ливерпул" клублари "РБ Лейпциг" вингери Ян Диоманде трансфери бўйича уринишларида муваффақиятсизликка учради.

Хабарларга кўра, ҳар икки клубнинг тахминан €100 миллионлик таклифини Германия клуби рад этган. "РБ Лейпциг" 19 ёшли футболчини камида яна бир мавсум жамоада сақлаб қолишни режалаштирмоқда ва унинг трансфери учун бундан ҳам юқорироқ маблағ талаб қилмоқда.

Ян Диоманде Европанинг энг истиқболли ёш футболчиларидан бири сифатида баҳоланмоқда. Унга "Реал Мадрид" ва "Ливерпул"дан ташқари яна бир қатор топ-клублар ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг