“Real Madrid” Родриого нарх белгилади
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар вақтида жамоа вингери Родригони сотишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Relevo нашри хабар берди.
Манбага кўра, “қаймоқранглилар” бразилиялик футболчининг бошланғич нархини 100 миллион евро этиб белгилаган. Ҳозирда Родриога “Манчестер Сити” ва “Арсенал” қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидланишича, 24 ёшли ҳужумчи ёзда “Реал”ни бошқариши кутилмоқдаган Хаби Алонсо билан учрашиб, унинг жамоадаги ўрни ҳақида билмоқчи, шундан сўнг қарор қабул қилади.
Маълумот учун, Родриго жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt’даги нархи 100 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист