«Реал Мадрид» Родрининг трансфери бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди
Бунга клубнинг асосий эътиборни Ян Диоманд трансферига қаратгани сабаб бўлган.
Фото: Getty Images
«Реал Мадрид» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри трансфери бўйича музокараларни вақтинча тўхтатди. Бунга клубнинг асосий эътиборни Ян Диоманд трансферига қаратгани сабаб бўлган.
AS нашри хабарига кўра, мадридликлар Диоманд билан беш йиллик шартнома бўйича келишувга эришган ва ҳозирда трансфернинг сўнгги ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда. Шу сабабли Родри бўйича «Манчестер Сити» билан режалаштирилган музокаралар кейинга қолдирилган.
Шунга қарамай, «Реал Мадрид»нинг Родрига бўлган қизиқиши сақланиб қолмоқда. Клуб Диоманд трансфери расман якунлангач, испаниялик ярим ҳимоячини қўлга киритиш бўйича музокараларни қайта бошлаши кутилмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист