locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Real Madrid” Родрини трансфер қилиш бўйича режасини белгилаб олди

Родрининг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Real Madrid” “Manchester City” ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш ғоясидан воз кечмаган. Бироқ Мадрид клуби ушбу трансферни амалга оширишдан аввал жамоанинг амалдаги ярим ҳимоячиларидан бири билан хайрлашишни режалаштирмоқда.

Маълумотларга кўра, агар Эдуардо Камавинга ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этса, “қироллик клуби” Родрини асосий номзод сифатида кўради. Шунингдек, “Real Madrid” “Manchester City” билан расмий музокараларни айнан шундан сўнг бошлаши мумкин.

Родрининг “Manchester City” билан амалдаги шартномаси якунланишига бир йил қолган. Шу сабабли, “Real Madrid” трансфер суммаси аввалги йилларга нисбатан анча паст бўлиши мумкин, деб ҳисобламоқда. Ҳозирча томонлар ўртасида расмий келишувга эришилгани йўқ.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг