locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал Мадрид\" Родри учун илк расмий таклифни тайёрламоқда

Родри 2019-йилдан буён "Манчестер Сити" сафида тўп сурмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаган. Sky Sports хабарига кўра, "қироллик клуби" испаниялик футболчи учун инглиз клубига илк расмий таклифни юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

Манбага кўра, "Реал Мадрид" раҳбарияти Родрининг шартномаси якунланишига бир йил қолганидан унумли фойдаланмоқчи. Клуб президенти Флорентино Перес трансферни маъқуллаган ва музокараларни тезлаштириш тарафдори. Айрим хабарларга кўра, мадридликлар дастлаб 50 миллион евро атрофидаги таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

"Манчестер Сити" эса ўз навбатида 30 ёшли футболчини жамоада сақлаб қолишни истамоқда ва унга янги шартнома таклиф қилган. Бироқ клуб эҳтимолий трансфер таклифларига ҳам тайёр турмоқда, чунки Родрининг амалдаги битими келаси ёзда якунига етади.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2019-йилдан буён "Манчестер Сити" сафида тўп сурмоқда. У клуб билан УЕФА Чемпионлар лигаси, Англия Премьер-лигаси ва бошқа қатор совринларни қўлга киритган. 2026-йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси сардори сифатида чемпионликни қўлга киритиб, турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг