«Real Madrid» раҳбарияти Альваро Арбелоанинг қарорларидан норози
Мадриднинг «Real» клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Альваро Арбелоанинг баъзи юлдуз футболчиларнинг позициясини доимий равишда ўзгартирилаётганидан норозилигини билдирди. Шунингдек, ўйинчилардан ўзларига хос бўлмаган позицияларда фойдаланиш ҳам клуб мутасаддиларининг салбий реакциясига сабаб бўлмоқда. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.
Бу борада яримҳимоячи Эдуардо Камавинга билан боғлиқ вазият энг яққол мисол сифатида келтирилмоқда. Испания Ла Лигасининг 22-тури доирасидаги «Rayo Vallecano»га қарши баҳсда, заҳира ўриндиғида ушбу позициянинг асл эгалари — Фран Гарсия ва Альваро Каррерас бўлишига қарамай, франциялик футболчи чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнатилди.
Маълумот учун, Испания чемпионатининг 22 туридан сўнг «Real Madrid» 54 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Қаймоқранглилар» пешқадам «Barcelona»дан битта очкога ортда қолмоқда.