locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембелени сотиб олмоқчи

Франциялик футболчининг парижликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2028-йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Усмон Дембелени ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, дея хабар бермоқда TRT Spor.

«Реал Мадрид» президенти Флорентино Перес шу ёзда ҳужум чизиғига шов-шувли харидни амалга оширишни мақсад қилган. Клуб таркибни кучайтириш доирасида бир нечта истиқболли номзодларни ўрганиб чиқди ва Дембеле асосий вариантлардан бири бўлиб турибди. Ҳужумчини сотиб олиш йўлларидан бири сифатида Браим Диаснинг сотилиши кўрилмоқда, у ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Дембеленинг Париж клуби билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Аввалроқ ОАВда «қаймоқранглилар» Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Алваресни сотиб олиш бўйича уринишларни якунлаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Якунланган мавсумда Дембеле «ПСЖ» сафида барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Футболчи айни пайтда «Олтин тўп»нинг амалдаги соҳибидир.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг