locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Real Madrid» Нико Шлоттербекка харидор бўлмоқда

Трансфер нархи 50-60 миллион евро бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси марказий ҳимоячиси Нико Шлоттербекка қизиқиш билдирмоқда. Немис футболчисининг номзоди «қироллик клуби» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турган Жозе Моуриньога ҳам маъқул келмоқда. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «қаймоқранглилар» фаолиятини «Реал» сафида давом эттиришни истаган 26 ёшли ўйинчи учун «асалариалар»га расмий таклиф тайёрламоқда. Ушбу трансфер суммаcи бонусларни ҳисобга олмаган ҳолда 50-60 миллион евронни ташкил қилиши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Якунланган мавсумда Шлоттербек барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, ҳимоячининг айни дамдаги бозор баҳоси 55 миллион евронни ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг