«Реал Мадрид» Моуринью учун «Бенфика» энди 7 млн эмас, 15 млн тўлашга мажбур
Мадриднинг «Реал» клуби президентлик сайловлари ўтказилаётгани сабабли «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг шартномасидаги 7 миллион евро тўловни амалга оширишга улгурмади. «Қаймоқранглилар» ушбу банддан 26 май, сешанба кунига қадар фойдаланишлари мумкин эди.
RTP нашрининг хабар беришича, энди «Қироллик клуби» португалиялик мутахассис учун 15 миллион евро тўлашга мажбур бўлади. Шунга қарамай, «Реал» Жозе Моуриньюнинг Мадридга қайтиши ҳал бўлган масала деб ҳисобламоқда.
Ўз навбатида, «Бенфика» раҳбарияти ҳам Моуриньюнинг ўрнига янги номзод қидиришни бошлаб юборган. Лиссабонликлар жамоани айни пайтда Англиянинг «Фулҳэм» клубини бошқараётган Марку Силва қўлига топширмоқчи. «Бенфика» президенти Руи Кошта португалиялик мутахассисни Туманли Альбионни тарк этиб, ватанига қайтишга кўндириш учун бор кучини ишга солмоқда.
Маълумот учун, Жозе Моуринью муқаддам 2010 йилдан 2013 йилга қадар «Реал Мадрид»ни бошқарган ва клуб билан Испания чемпионлиги, Қирол кубоги ҳамда мамлакат Суперкубонида ғалаба қозонган эди. Унинг Мадридга эҳтимолий қайтиши яқин кунларда расман эълон қилиниши кутилмоқда.