locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал Мадрид\" Мастантуонони \"Ривер Плейт\"га қайтаришни истамаяпти

Франко Мастантуоно 2025 йилда "Ривер Плейт"дан "Реал Мадрид" сафига келиб қўшилган эди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби аргентиналик иқтидор эгаси Франко Мастантуонони ижара асосида собиқ жамоаси "Ривер Плейт"га қайтариш ниятида эмас. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Манбага кўра, "Ривер Плейт" 18 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олиш учун музокараларни бошлаб юборган. Бироқ "қироллик клуби" раҳбарияти ёш ярим ҳимоячининг ривожланишини Европа футболида давом эттиришни маъқул кўрмоқда ва шу сабабли уни Жанубий Америкага қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.

Қайд этилишича, "Реал Мадрид" футболчини фақат Европадаги клубга ижара асосида қўйиб юборишга тайёр. Ҳозирда А Сериянинг бир нечта жамоалари, жумладан, "Фиорентина", "Рома" ва "Милан" Мастантуонога қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Мадрид клуби эса ижара шартномасига футболчини сотиб олиш банди киритилишига мутлақо қарши.

Эслатиб ўтамиз, Франко Мастантуоно 2025 йилда "Ривер Плейт"дан "Реал Мадрид" сафига келиб қўшилган эди. Клуб ёш футболчини жамоанинг узоқ муддатли лойиҳасининг муҳим қисми деб ҳисобламоқда ва унга мунтазам ўйин амалиёти бериш учун ижара вариантларини кўриб чиқмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг