“Реал Мадрид” Мастантуонони ижарадан муддатидан олдин қайтариши мумкин
“Реал Мадрид” “Фиорентина”да ижара асосида тўп сураётган Франко Мастантуонони муддатидан олдин ортга қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Fichajes маълумотига кўра, Мадрид клуби 19 ёшли футболчининг Флоренциядаги ҳолатини диққат билан кузатмоқда.
Мастантуоно мавсум бошида Фабио Гроссо қўл остида А Сериядаги дастлабки учта учрашувнинг барчасини асосий таркибда бошлаган. Бироқ “Фиорентина” бош мураббийлигига Паоло Ваноли келгач, аргентиналик футболчининг жамоадаги мақоми ўзгариши мумкин.
Манбага кўра, агар Ваноли Мастантуонога етарлича ўйин амалиёти бермаса, “Реал Мадрид” унинг ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш вариантини кўриб чиқади. Клуб ёш футболчининг ривожланиши учун мунтазам майдонга тушишини муҳим деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, Мастантуоно жорий мавсум “Фиорентина” сафида барча мусобақаларда 5 та учрашувда 3 та гол уришга улгурган. Унинг ижара келишувида сотиб олиш ҳуқуқи кўзда тутилмаган.