locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед” ва яна уч гранд “Бавария” ҳимоячисига қизиқмоқда

Ҳозирча клублардан бирортаси расмий таклиф билан чиққани ҳақида маълумот йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Бавария” ҳимоячиси Йосип Станишич Европанинг бир қатор топ-клублари эътиборига тушди. Инсайдер Экрем Конур маълумотига кўра, 26 ёшли хорватиялик футболчига бирданига бешта йирик клуб қизиқиш билдирмоқда.

Станишич учун курашда “Реал Мадрид”, “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Ливерпуль” ва ПСЖ бор. Ҳозирча клублардан бирортаси расмий таклиф билан чиққани ҳақида маълумот йўқ.

“Бавария” ўз футболчисини арзон нархда қўйиб юбормоқчи эмас. Мюнхен клуби ҳимоячининг трансфери учун 55–65 миллион евро талаб қилиши мумкин. Станишичнинг амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган.

Маълумот учун, Станишич ўтган мавсум Бундеслига доирасида 26 та учрашув ўтказиб, 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг