locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Real Madrid\" Майкл Олисe трансфери бўйича ўз позициясини билдиради

Мадрид клуби ҳозирча Олисe бўйича на футболчи, на унинг агентлари ва на "Бавария" билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Real Madrid" раҳбарияти "Бавария" вингери Майкл Олисe трансфери борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди.

Маълумотларга кўра, Мадрид клуби ҳозирча Олисe бўйича на футболчи, на унинг агентлари ва на "Бавария" билан ҳеч қандай музокара олиб бормаган. Клуб ичида бу трансфер ҳозирги пайтда кун тартибида эмаслиги таъкидланмоқда.

Шу билан бирга, Олисe "Real Madrid"нинг узоқ муддатли кузатув рўйхатида қолмоқда. Бироқ "қироллик клуби" яқин вақт ичида ушбу трансфер учун расмий таклиф билан чиқишни режалаштирмаяпти.

Ўз навбатида, "Бавария" ҳам франциялик футболчини сотишни истамаяпти. Мюнхен клуби Олисeни жамоанинг муҳим футболчиларидан бири деб ҳисобламоқда ва унга келадиган ҳар қандай таклифни рад этишга тайёрлигини билдирган.

Шундай қилиб, Майкл Олисeнинг "Real Madrid"га эҳтимолий трансфери ҳақидаги хабарлар ҳозирча фақат миш-мишлар даражасида қолмоқда. Мадрид клуби вазиятни кузатишда давом этса-да, айни пайтда бу борада амалий қадам ташлаш ниятида эмас.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг