locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” Куртуа билан янги шартнома борасида келишувга эришди

“Реал Мадрид” раҳбарияти тажрибали дарвозабоннинг ўйинидан мамнун ва уни келгуси мавсумларда ҳам жамоанинг асосий посбони сифатида кўрмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” клуби бельгиялик дарвозабон Тибо Куртуа билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди. 34 ёшли посбон фаолиятини “қироллик клуби” сафида давом эттиради. Бу ҳақда трансферлар бўйича инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.

Манбага кўра, томонлар янги шартнома шартларини келишиб олган ва яқин вақт ичида тегишли ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда. Куртуанинг амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Янги келишув эса унинг клубдаги фаолиятини камида 2028 йилгача узайтириши мумкин.

“Реал Мадрид” раҳбарияти тажрибали дарвозабоннинг ўйинидан мамнун ва уни келгуси мавсумларда ҳам жамоанинг асосий посбони сифатида кўрмоқда. Куртуанинг ўзи ҳам фаолиятини Мадридда давом эттириш истагини бир неча бор билдирган.

Маълумот учун, Тибо Куртуа 2018 йилда Лондоннинг “Челси” клубидан “Реал Мадрид”га ўтган. Бельгиялик дарвозабон жорий мавсум Испания Ла Лигасида 8 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ўтказиб юборган. У 2 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг