locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” Куртуа билан шартномани узайтирмоқчи

Мадрид клуби 34 ёшли бельгиялик футболчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” дарвозабони Тибо Куртуанинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. Мадрид клуби 34 ёшли бельгиялик футболчи билан шартномани яна бир мавсумга узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда COPE журналисти Мигел Анхель Диас маълум қилди.

Манбага кўра, яқин ҳафталарда “Реал” вакиллари Куртуанинг вакиллари билан учрашиб, янги келишув шартларини муҳокама қилади. Дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2026/27 йилги мавсум якунигача амал қилади, клуб эса уни 2028 йилгача узайтиришни истамоқда.

Куртуа 2018 йилда “Челси”дан “Реал Мадрид”га ўтган. Бельгиялик дарвозабон шу вақтга қадар мадридликлар сафида 338 та учрашув ўтказиб, 329 та гол ўтказиб юборган.

Маълумот учун, Куртуа Чемпионлар лигасининг “Интер”га қарши дастлабки турида ҳам “Реал”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасида муҳим роль ўйнади. У учрашув давомида бир нечта хавфли зарбаларни қайтариб, жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг