locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Real Madrid» Конате трансферида ҳам Гвардиол вариантини истисно қилмаяпти

Хорватиялик футболчининг «Ман Сити» билан тузган амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунга етади.
Футбол
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпул» собиқ футболчиси Ибраима Конате билан шартнома имзолаганига қарамай, «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Йошко Гвардиолни сотиб олиш вариантни истисно қилмаяпти. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Манба берган хабарга кўра, агар Флорентино Перес президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Испания гранди хорватиялик футболчини сотиб олиши мумкин. Гвардиолнинг ўзи ҳам «Реал»да ўйнашни хоҳлайди, бироқ «Манчестер Сити» 24 ёшли ҳимоячини сотишни истамаяпти. Таъкидланишича, «қаймоқранглилар» футболчини ўта юқори нархга сотиб олишмоқчи эмас.

Гвардиол «шаҳарликлар» сафида 2023 йилнинг ёзидан бери тўп суриб келмоқда. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали тақдим этган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг