locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» Хулиан Альварес учун «Атлетико»га 150 миллион евро таклиф қилди

Бироқ мадридликлар рад жавобини олди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ўз расмий сайтида ҳужумчи Хулиан Альваресни сотиб олиш бўйича «Атлетико»га 150 миллион евролик расмий таклиф билан чиққани маълум қилди.

«Реал Мадрид» футбол клуби бугунги директорлар кенгаши йиғилиши якунларига кўра, «Атлетико» клубига футболчи Хулиан Альвареснинг трансфер ҳуқуқи учун 150 миллион евро таклиф қилганини эълон қилади.

Икки клуб ўртасидаги ўзаро яхши муносабатлар доирасида қилинган ушбу таклифни ўрганиб ва баҳолаб чиққач, Мадриднинг «Атлетико» клуби билдирилган қизиқиш учун миннатдорчилик билдирди ва футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули миқдорини важ қилиб кўрсатган ҳолда, уни рад этди», — дейилади «қироллик клуби» баёнотида.

Ўтган ҳафтада «Реал» президенти Флорентино Перес сешанба, 9 июн куни номи ошкор этилмаётган футболчи учун 150 миллион евро миқдорида таклиф юборишини эълон қилган эди.

Маълумот учун, Альвареснинг «Атлетико» билан шартномасидаги воз кечиш бадали (товон пули) 500 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг