“Реал Мадрид” Холандни сотиб олмоқчи
“Реал Мадрид” “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Журналист Хосе Феликс Диас маълумотига кўра, Мадрид клуби норвегиялик футболчини 2027-йил ёзида трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, “Реал” Холанднинг шартномасида товон пули банди мавжуд деб ҳисобламоқда ва айнан шу банд трансферни амалга ошириш имконини бериши мумкин. Бироқ “Манчестер Сити” вакиллари футболчининг амалдаги келишувида бундай банд борлигини рад этмоқда.
26 ёшли ҳужумчи жорий мавсумни ҳам сермаҳсул бошлади. Холанд “Манчестер Сити” сафида барча мусобақаларда 5 та ўйинда 5 та гол урган. Чемпионлар Лигасининг “Порту”га қарши учрашувида эса у дубль қайд этди.
Маълумот учун, Холанднинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2034-йилгача мўлжалланган. Transfermarkt уни 220 миллион еврога баҳоламоқда.