locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” футболчиси маст ҳолда машина бошқаргани учун жазоланди

Суд Асенсиога 14 400 евро жарима белгилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” ҳимоячиси Раул Асенсио маст ҳолда автомобиль бошқаргани учун катта миқдорда жаримага тортилди ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Canarias 7 хабар бермоқда.

Манбага кўра, август ойида 23 ёшли футболчи Porsche автомобилини маст ҳолда бошқараётган пайтда ушланган. Текширувда унинг организмидаги алкоголь миқдори Испанияда рухсат этилган меъёрдан қарийб тўрт баравар юқори экани аниқланган.

Суд Асенсиога 14 400 евро жарима белгилади. Бундан ташқари, “Реал” ҳимоячиси 8 ой муддатга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Маълумот учун, Асенсио янги мавсумда ҳали бирор учрашувда майдонга тушмади — футболчи жароҳатидан тикланишни давом эттирмоқда. Унинг “Реал Мадрид” билан амалдаги шартномаси 2031-йилгача мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг