locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» футболчиларига Кубок финалидан сўнг жорий этилган жазо муддатлари маълум бўлди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
«Реал Мадрид» футболчиларига Кубок финалидан сўнг жорий этилган жазо муддатлари маълум бўлди
Расм: gettyimages.com

Испания Кубоги финалида «Барселона»га қарши ўйин (2:3) якунида «Реал Мадрид» жамоасининг уч нафар футболчиси майдондан четлатилган эди. Улар – Антонио Рюдигер, Лукас Васкес ва Жуд Беллингем.

Cope нашрининг ёзишича, Рюдигер ўзини ўта тажовузкор тутиши сабабли олти ўйинга дисквалификация қилинди. Васкес эса икки учрашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади.

Жуд Беллингемнинг ҳолати видеотакрор орқали кўриб чиқилди ва Испания футбол федерацияси унга берилган қизил карточкани бекор қилди. Шу боис, англиялик яримҳимоячи жазодан қутулиб қолди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг