locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Real Madrid\" футболчилари Жаҳон чемпионатлари тарихида рекорд ўрнатишди

Мадридликлар мундиалда киритган голлари сони 100 тага етди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг "Real" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ЖЧ-2026 турнирининг 3-ўрини учун кечган Франция (6:4) билан ўйинда ўз номини таблога ёздириб қўйди. Шу тариқа, "қироллик клуби" футболчилари томонидан Жаҳон чемпионатлари тарихида киритилган голлар сони 100 тага етди ва бу мутлақ рекорд ҳисобланади. Бу ҳақда X ижтимоий тармоғидаги OptaJoe саҳифаси хабар бермоқда.

Мазкур баҳсда "Real" аъзоларидан, шунингдек, Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам гол уришга муваффақ бўлди. У ўйинда ўз ҳисобига дубл расмийлаштирди.

Эътиборли жиҳати, Англия миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатининг бронза медалларини қўлга киритди. Умумий ҳисобда эса бу инглизлар учун дунё биринчиликларидаги иккинчи медал бўлди — 1966-йили Англия ўз уйидаги турнирда олтин медалларга эга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 финалида Испания ва Аргентина терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Ҳал қилувчи баҳс бугун, 19-июль куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг