locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид» Энсо Фернандес трансфери учун 120 миллион евро сарфлашга тайёр

Аргентикалик футболчи жамоасини ўзгартиришга қарши эмас.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Лондонинг «Челси» клуби 2023 йилда яримҳимоячи Энсо Фернандеснинг трансфери учун сарфланган 120 миллион евро миқдоридаги инвестицияни тўлиқ қайтариб олишни мақсад қилган. Айни пайтда 25 ёшли футболчига қизиқиш билдирётган Мадриднинг «Реал» клуби ушбу маблағни тўлаб беришга тайёрлигини билдирмоқда. Бироқ, «қироллик клуби» мазкур битимни молиялаштириш учун амалдаги таркибдаги айрим ўйинчиларни сотишга мажбур бўлади. Бу ҳақда TyC Sports нашри маълум қилди.

Манбанинг таъкидлашича, агар 2022 йилги жаҳон чемпиони Мадрид сафига ўтадиган бўлса, унинг қадрдон клуби — «Ривер Плейт» ҳам ушбу трансфердан қарийб 5 миллион евро миқдорида улуш олади. Marca нашрининг хабар беришича, Фернандеснинг Англияни тарк этиш истагига спортдан ташқари омиллар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, Буюк Британиядаги ноқулай об-ҳаво шароити ва қуёш нури етишмаслиги футболчининг қарорига сабаб бўлган. Аргентикалик яримҳимоячи ўзи ўрганган илиқроқ иқлимда тўп суришни афзал кўрмоқда.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Энсо Фернандес жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 46 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 12 та гол ва 6 та самарали узатмани ёздириб қўйди. Футболчининг «аристократлар» билан амалдаги меҳнат келишуви 2032 йилнинг ёзига қадар имзоланган бўлиб, Transfermarkt портали унинг бозор қийматини 90 миллион евroga баҳоламоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг