locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Реал Мадрид\" Диоманде трансферини ҳафта охиригача якунламоқчи

Маълумотларга кўра, мадридликлар футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

"Реал Мадрид" ёзги трансфер ойнасининг асосий мақсадларидан бири бўлган Ян Диомандени имкони борича тезроқ ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Хабарларга кўра, "қироллик клуби" трансферни ҳафта охиригача якунлаш устида ишламоқда.

Маълумотларга кўра, мадридликлар футболчи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган. Ҳозирда асосий музокаралар "РБ Лейпциг" билан трансфер суммаси ва бонуслар юзасидан давом этмоқда.

"Реал Мадрид" раҳбарияти янги мавсум олдидан таркибни имкони борича эрта шакллантиришни истамоқда. Шу сабабли клуб Диоманде бўйича музокараларни чўзмасдан, яқин кунларда якунлашни мақсад қилган. Агар томонлар молиявий масалаларда келишувга эришса, футболчи тиббий кўрикдан ўтиш учун Мадридга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, 19 ёшли ивуарлик қанот ҳужумчисига аввалроқ "Ливерпуль" ва ПСЖ ҳам қизиқиш билдирган эди. Бироқ сўнгги маълумотларга кўра, футболчининг ўзи фаолиятини айнан "Реал Мадрид"да давом эттиришни истамоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг