locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал Мадрид” “Бетис”га қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди

Жозе Моуринью мазкур баҳсга 23 нафар футболчини жалб қилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Реал Мадрид” Ла Лиганинг 4-туридан ўрин олган “Бетис”га қарши сафар учрашуви учун қайдномасини эълон қилди. Жозе Моуринью мазкур баҳсга 23 нафар футболчини жалб қилган.

Қайдномадан Тибо Куртуа, Жуд Беллингем, Федерико Вальверде, Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе каби етакчилар жой олган. Шунингдек, 31-август куни “Расинг”дан трансфер қилинган 19 ёшли Серхио Мартинес ҳам илк бор асосий жамоа қайдномасига киритилди.

Жароҳат сабаб Раул Асенсио, Эдер Милитао, Ферлан Менди, Тьяго Питарч, Родриго, Эндрик ва Орельен Тчуамени учрашувни ўтказиб юборади. “Реал” дастлабки учта лига учрашувида ғалаба қозониб, 9 очко жамғарган.

Маълумот учун, “Бетис” — “Реал Мадрид” учрашуви 4-сентябрь куни Севильядаги “Ла Картуха” стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 5-сентябрга ўтар кечаси соат 00:00да бошланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг