locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал Мадрид», «Бавария», ПСЖ ва АПЛ клублари «Борнмут» вингери учун курашмоқда

«Борнмут» ўз футболчисини сотишга шошилмаяпти ва унинг трансфер нархини тахминан 85 миллион фунт стерлинг этиб белгилаган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Европанинг бир қатор топ клублари «Борнмут» вингери Раянни ўз сафларига қўшиб олиш учун курашни бошлаб юборди. The Sun хабар беришича, бразилиялик 19 ёшли футболчига «Реал Мадрид», «Бавария», ПСЖ, шунингдек, Англия Премьер-лигасининг бир нечта етакчи клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, Раяннинг ўтган мавсумдаги ёрқин ўйинлари ва Премьер-лигага муваффақиятли дебюти скаутлар эътиборини тортган. Айниқса, «Реал Мадрид» футболчини ҳужум чизиғи учун истиқболли трансфер сифатида кўрмоқда, «Бавария» ва ПСЖ эса унинг вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.

Қайд этилишича, «Борнмут» ўз футболчисини сотишга шошилмаяпти ва унинг трансфер нархини тахминан 85 миллион фунт стерлинг этиб белгилаган. Клуб ёш иқтидорни келажакдаги асосий футболчилардан бири деб ҳисобламоқда.

Ҳозирча ҳеч бир клуб расмий таклиф билан чиқмаган. Бироқ ёзги трансфер ойнаси якуннига қадар Раян учун кураш янада қизийди ва Европанинг топ клублари ўртасида жиддий рақобат юзага келишини кутса бўлади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг