“Реал” Лунинга АПЛдан ўринбосар топди
Фото: Getty Images
“Брайтон” дарвозабони Барт Вербрюгген фаолиятини “Реал”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Қайд этилишча, “Реал”нинг украиналик посбони Андрей Лунин жамоасини ўзгартириши мумкин. У мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда.
Мадридликлар эса Лунин кетадиган бўлса, ўрнига 22 ёшли Бартни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Transfermarkt портали Вербрюггенни 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист