«Реал» Ла Лиганинг сўнгги олтита ўйинида учинчи марта мағлубиятга учради
Ҳозирда мадридликлар турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби Испания Ла Лигасининг 30-турида «Мальорка»га имкониятни бой берди (1:2). Ушбу мағлубият «қаймоқранглилар» учун Испания чемпионатининг сўнгги олти учрашувидаги учинчи муваффақиятсизлик бўлди.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар аввалроқ 25-турда «Осасуна»га (1:2) ва 26-турда «Хетафе»га (0:1) ҳам ютқазиб қўйишган эди.
Испания чемпионатининг 30 та ўйинидан сўнг, «Реал» 69 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Мальорка» эса ушбу ғалаба эвазига хавфли ҳудудни тарк этиб, 31 очко билан 15-поғонага кўтарилиб олди.
Навбатдаги турда Альваро Арбелоа шогирдлари 10 апрель куни ўз майдонида «Жирона»ни қабул қилади. «Мальорка» эса 12 апрель куни «Райо Вальекано»га қарши баҳс олиб боради.
Насрулло Каримов
Журналист