locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Ла Лигада кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди

Мадрид клуби ҳозирда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Испания Ла Лигасининг 23-тури доирасида «Валенсия»ни мағлуб этган Мадриднинг «Реал» клуби жорий мавсумдаги кетма-кет еттинчи ғалабасини қўлга киритди. «Реал» ва «Валенсия» ўртасидаги баҳс кеча, 8 февраль куни бўлиб ўтди.

Валенсиядаги «Месталья» стадионида кечган учрашувни Хорхе Буэно Матео бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Баҳс меҳмонларнинг 2:0 ҳисобигаги ишончли ғалабаси билан якунланди.

Испания чемпионатининг 23 та туридан сўнг «Реал Мадрид» 57 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Қаймоқранглилар» пешқадам «Барселона»дан атиги бир очко ортда қолишмоқда.

Маълумот учун, «Реал» Ла Лига доирасидаги навбатдаги ўйинини 14 февраль куни «Реал Соседад»га қарши ўтказади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг