locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Куртуага ўринбосар қидиришни бошлади

Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
«Реал» Куртуага ўринбосар қидиришни бошлади
ФОТО: Getty images

Мадриднинг «Реал» клуби 34 ёшли дарвозабон Тибо Куртуанинг эҳтимолий ўринбосари масаласини муҳокама қилишни бошлади. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, номзодлар рўйхатидан Англиянинг «Брайтон» клуби ва Нидерландия терма жамоаси дарвозабони Барт Вербрюгген ўрин олган. Шунингдек, «қаймоқранглилар» ўз академияси тарбияланувчиси, «Реал Кастилья» посбони Фран Гонсалесга ҳам катта умид билдирмоқда.

Бироқ ҳозирги вақтда клуб раҳбарияти Куртуани жамоанинг асосий ва алмаштириб бўлмас дарвозабони деб ҳисобламоқда. Шу сабабли янги голкиперни трансфер қилиш масаласи ҳозирча шошилинч кун тартибида эмас.

Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У 2022 йилда 2021/22 мавсумининг энг яхши дарвозабони сифатида Лев Яшин соврини билан тақдирланган.

Айни пайтда бельгиялик посбон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ўз терма жамоаси йиғинида бўлиб турибди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг