locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Куртуа» билан янги шартнома имзолайди

Тибонинг амалдаги меҳнат шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Куртуа» билан янги шартнома имзолайди
ФОТО: Getty images

«Реал» дарвозабон Тибо Куртуа билан янги шартнома имзолайди.

The Touchline хабарига кўра, меҳнат шартномасини узайтиришдан олдин томонларга фақат бир нечта тафсилотни келишиб олиш қолган.

«Реал» Куртуанинг ўйинидан мамнун ва бельгиялик дарвозабон янги шартномага муносиб деб ҳисобламоқда.

Тибонинг амалдаги меҳнат шартномаси 2026/2027 йилги мавсум якунига қадар амал қилади. Бельгиялик дарвозабон «Реал» сафида 339 та учрашув ўтказиб, 330 та гол ўтказиб юборган.

«Реал» шанба куни ўз майдонида «Райо Вальекано»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Энди Жозе Моуринью жамоаси сафарда «Эльче»га қарши ўйинга тайёргарлик кўради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг