«Реал» Конатенинг трансферидан воз кечди
Франциялик футболчи бу мавсумда 12 та ўйинда майдонга тушди.
ФОТО: Getty images
"Реал" "Ливерпуль" ҳимоячиси Ибраима Конате билан шартнома имзоламайди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Аввалроқ, Мадрид клуби франциялик футболчини келаси ёзда эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
"Қаймоқранглилар" раҳбарлари "Ливерпуль"даги ҳамкасбларига Конате трансферидан манфаатдор эмасликларини тўғридан-тўғри маълум қилишган.
“Ливерпуль” раҳбарияти ҳам Конате билан келишувни узайтиришдан манфаатдор. Аммо томонлар молиявий томонлама келиша олишмаяпти.
Маълумот учун, Конате жорий мавсум АПЛда 12 та ўйинда майдонга тушди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист