locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Конате учун асосий даъвогарга айланди, шунингдек, Думфрис номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда

Мадридликлар жорий ёзда ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Конате учун асосий даъвогарга айланди, шунингдек, Думфрис номзоди ҳам кўриб чиқилмоқда
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Ливерпул»ни тарк этган марказий ҳимоячи Ибрахима Конате билан шартнома имзолаш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. «Қироллик клуби» бош мураббийлигига тайинланиши кутилётган португалиялик мутахассис Жозе Моуринью ушбу футболчининг трансферига розилик берган. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, «қаймоқранглилар» клубни тарк этган Даниэл Карвахалга ўринбосар сифатида «Интер»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфрис номзодини кўриб чиқмоқда. Милан клуби 30 ёшли футболчини ҳамёнбоп нархда сотишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конате «Реал» билан йиллик маоши 10 миллион евро бўлган ва 2031 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаши ҳақида хабар берилган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг