«Реал» кетма-кет иккинчи бор мағлубиятга учради
Мадриднинг «Реал» клуби УЕФА Чемпионлар лигасининг чорак финал дастлабки учрашувида Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва барча мусобақаларда кетма-кет иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Бунгача «қаймоқранглилар» Испания Ла Лигасининг 30-турида «Мальорка» жамоасига ҳам худди шундай — 1:2 ҳисобида имкониятни бой берган эдилар.
«Реал» ва «Бавария» ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Мюнхендаги «Арена Мюнхен» стадионида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар 1/8 финал босқичида «Манчестер Сити»ни икки ўйин натижасига кўра 5:1 ҳисобида доғда қолдиришган эди. Мюнхенликлар эса ушбу босқичда Италиянинг «Аталанта» жамоаси устидан 10:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Ички чемпионатдаги ҳолатга тўхталиб ўтадиган бўлсак, 30-турдан сўнг «Реал» 69 очко билан турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадамлик 76 очко жамғарган «Барселона» жамоасига тегишли бўлиб турибди.