locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» келаси ёзда бир йўла олти нафар футболчи билан шартнома имзолаши мумкин

Мадрид клуби ўз таркибини янада кучайтиришни режалаштирмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби келгуси трансфер ойнасида ўз таркибига бир йўла олти нафар футболчини қўшиб олиши мумкин. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Мадрид клуби ижарада ажойиб ўйин кўрсатayotgan ҳужумчи Эндрикни «Лион»дан ортга қайтаришни режалаштирган. Шунингдек, «қироллик клуби» ҳозирда «Комо» сафида тўп сураётган ўз тарбияланувчиси Нико Пасни қайта сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин.

Бундан ташқари, клубнинг кенгайтирилган рўйхатидан қуйидаги футболчилар жой олган:

  • Девид Хименес Корредор — клубнинг иккинчи жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси;
  • Кес Смит — «AZ Алкмар» ярим ҳимоячиси;
  • Ибраима Конате — «Ливерпуль» ҳимоячиси;
  • Хакобо Рамон — ҳозирда «Комо»да ўйнаётган ҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда «Реал» трансферлар учун 164,5 миллион евро сарфлаб, Дин Ҳейсен, Трент Александер-Арнольд, Алваро Каррерас ва Франко Мастантуонини ўз сафига қўшиб олган эди.

Айни пайтда жамоа Ла Лига турнир жадвалида 57 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг