locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Карвахал ўрнига Давид Хименес вариантни кўриб чиқмоқда

34 ёшли ҳимоячининг Мадрид клуби билан шартномаси жорий мавсум охирида якунга етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби келаси мавсумда Даниел Карвахалнинг ўрнини босиш учун ёшлар жамоаси ҳимоячиси Давид Хименес Корредор номзодини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.

«Реал» сардори Карвахал ва бош мураббий Альваро Арбелоа ўртасидаги муносабатлар бироз юмшаган бўлса-да, 34 ёшли ҳимоячининг клубдаги келажаги савол остида қолмоқда. Унинг амалдаги шартномаси шу ёзда якунга етади ва раҳбарият янги битим таклиф қилиши борасида кафолат бермаган.

Клуб режасига кўра, келаси мавсумда Трент Александр-Арнольд асосий ўнг қанот ҳимоячиси бўлади, Давид Хименес эса доимий равишда асосий таркибга ўтказилади. Хименеснинг Мадрид клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган бўлиб, яқин ойлар ичида томонлар битимни узайтириш бўйича музокараларни бошлашни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Даниел Карвахал 2013 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келади. У шу вақтгача 436 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ва 65 та голли узатмани амалга оширган. Бироқ жорий мавсумда у бор-йўғи 10 та учрашувда қатнашди ва самарали ҳаракатлар қайд этмади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг