locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Каррераснинг трансферини эълон қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Каррераснинг трансферини эълон қилди
Фото: Getty Images

Мадриднинг "Реал" клуби "Бенфика"дан Альваро Каррерасни сотиб олганини эълон қилди.

22 ёшли чап қанот ҳимоячиси 2031 йилнинг 30 июнига қадар 6 йиллик шартнома имзолади. Каррерас сешанба куни расман "Реал Мадрид" футболчиси сифатида тақдим этилади.

Трансфер нархи 50 миллион евро экани хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Каррерас - "Реал Мадрид" тарбияланувчиси. У 2017 йилдан 2020 йилгача клубнинг ёшлар жамоаларида ўйнаган, шундан сўнг "Манчестер Юнайтед"га ўтган.

Каррерас ўтган мавсум 52 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди ва 5 та голли пас узатди.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг