«Реал» илк бор ЁЧЛ ўйинини бирорта испан футболчисиз бошлади
Мадриднинг «Реал» клуби Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб учрашувида Мюнхеннинг «Бавария»сига қарши ўйинни асосий таркибда бирорта испан футболчисиз бошлади. Бу пойтахт клуби тарихида илк бор содир бўлмоқда. Бу ҳақда Opta Sports хабар берди.
Таҳлилий портал маълумотларига кўра, бугун «Реал» нуфузли евротурнирдаги 515-ўйинини ўтказмоқда.
Таъкидлаш жоизки, «қаймоқранглилар» ҳужумчиси Браим Диас Испания фуқаролигига эга ва мамлакатнинг ёшлар терма жамоаларида ўйнаган, бироқ якунда Марокаш миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишга қарор қилган.
Дастлабки учрашувда «Бавария» «Реал» устидан 2:1 ҳисобига ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, 1/8 финал босқичида мадридликлар икки ўйин натижасига кўра «Манчестер Сити»ни 5:1 ҳисобига мағлуб этишган. Мюнхенликлар эса худди шу босқичда «Аталанта»ни умумий 10:2 ҳисобига тўрмор келтиришган.