locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» хорижлик мураббий қидирмоқда — Cadena Ser

Жамоа футболчилари Арбелоа клуб даражасига мос келмайди деб ҳисоблашмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби футболчиларда катта таассурот қолдира оладиган янги бош мураббий қидирмоқда. «Қаймоқранглилар» бу лавозимга хорижлик мутахассис номзодини кўриб чиқишмоқда. Бу ҳақда Cadena Ser хабар берди.

Манбанинг таъкидлашича, «Реал» ўйинчилари Хаби Алонсо бошқаруви даврида ўзларини «зериккан» ҳис қилишган. Шу билан бирга, улар ҳозирги бош мураббий Алваро Арбелоани клуб даражасига мос келмайди деб ҳисоблашмоқда.

Футболчилар ушбу испаниялик мутахассисни ҳеч қачон юқори малакадаги мураббий сифатида қабул қилишмаган. Бундан ташқари, Мадрид клуби раҳбарияти Испания ичида жамоани бошқара оладиган муносиб мутахассисни кўрмаяпти.

Маълумот учун, Арбелоа жорий йилнинг январ ойидан буён «Реал»ни бошқариб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг