locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Гонсало Гарсияга нарх белгилади

Футболчи Мадрид клубини тарк этиши мумкин.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Гонсало Гарсияга нарх белгилади
ФОТО: Getty images

Мадриднинг “Реал” клуби 22 ёшли ҳужумчиси Гонсало Гарсияни ёзги трансфер ойнасида сотишга тайёр.

As нашрининг хабарига кўра, «қироллик клуби» футболчига қизиқиш билдирган Италия клубларидан бирига 60 миллион евролик талаб қўйган.

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам футболчи учун курашга қўшилганини ёзмоқда. Бироқ «арилар» таклиф қилаётган 30 миллион евро Мадрид клубининг талабларига мос келмаяпти ва ҳозирда музокаралар тўхтаб қолган.

Маълумот учун, Гонсало Гарсия жорий мавсумда Ла Лига доирасида 25 та учрашувда майдонга тушди. У ҳар бир ўйинда ўртача 27 дақиқа ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига 4 та гол ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг