locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Реал” Эндрикни “Ливерпуль”га қўйиб юбормади

Инглиз клуби бразилиялик футболчи бўйича мадридликлар билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини сўраган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

“Ливерпуль” “Реал Мадрид” ҳужумчиси Эндрикни трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқди. Инсайдер Фабрицио Романо маълумотига кўра, инглиз клуби бразилиялик футболчи бўйича мадридликлар билан боғланиб, эҳтимолий трансфер шартларини сўраган.

“Ливерпуль” Эндрикни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш ёки катта сумма эвазига тўлиқ трансфер қилиш вариантларини муҳокама қилишга тайёр бўлган. Бироқ “Реал” раҳбарияти бу таклифларни кўриб чиқишни истамаган ва футболчини қўйиб юбормасликка қарор қилган.

Маълумотларга кўра, “Реал” президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Жозе Моуринью 20 ёшли ҳужумчининг жамоада қолишини истамоқда. Эндрикнинг ўзи ҳам Мадридни тарк этишни режалаштирмаяпти ва асосий таркибдаги ўрин учун курашмоқчи.

Маълумот учун, Эндрикнинг “Реал Мадрид” билан шартномаси 2030 йилгача амал қилади. Transfermarkt футболчининг бозор қийматини 40 миллион евро деб баҳоламоқда. Бразилиялик ҳужумчи 2026 йилнинг биринчи ярмини “Лион”да ижара асосида ўтказган, сўнг Мадридга қайтган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг