“Реал” Эндрикни ижарага беришга тайёр — манба
“Реал Мадрид” бразилиялик ҳужумчи Эндрикнинг келажаги бўйича қарор қабул қилди. Мадрид клуби 20 ёшли футболчини 2027 йил январдаги трансфер ойнасида ижарага бериш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Эндрикнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2030 йил июнигача мўлжалланган. Футболчининг трансфер қиймати эса тахминан 40 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳозирча унинг қайси клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Бразилиялик ҳужумчи ўтган мавсумни ижара асосида Франциянинг “Лион” клубида ўтказди. У Лига 1 доирасида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма қайд этди.
Маълумот учун, Эндрик “Реал Мадрид”га Бразилиянинг “Палмейрас” клубидан келиб қўшилган. Мадридликлар футболчининг ривожланиши ва мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун яна бир ижара вариантини кўриб чиқмоқда.