locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Эндрик бўйича таклифларни кўриб чиқади

Эндрикнинг "Реал" билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Эндрик бўйича таклифларни кўриб чиқади
ФОТО: Getty images

Бразилиялик ҳужумчи Эндрик январь ойида "Реал"ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби 20 ёшли форвардни ижарага бериш вариантини кўриб чиқишга тайёр.

Эндрикнинг "Реал" билан шартномаси 2030 йил июнь ойи охиригача амал қилади. Футболчининг трансфер қиймати 40 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда бразилиялик футболчи ижара асосида Франциянинг "Лион" клуби сафида тўп сурди. У Лига 1да 16 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг