«Real» «Emirates» авиакомпанияси билан шартномани янгилашга яқин турибди
Мадриднинг «Real» клуби «Emirates» авиакомпанияси билан шартномани янгилашга яқин турибди. Ҳозирги келишув йилига 70–80 миллион евро атрофида баҳоланади, янги контракт эса футболкалар рекламаcига жойлаш учун йилига 100 миллион евродан ошиб кетиши кутилмоқда. Амалдаги шартнома 30 июнга қадар амал қилади ва томонлар янги келишув бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради AS.
Бундан ташқари, «Real» «Adidas» билан ҳам катта ҳомийлик келишуви бўйича шартномани кўриб чиқмоқда. Бу борада шошқалоқлик қилинмаяпти, чунки амалдаги келишув 2029 йилгача мўлжалланган, аммо томонлар уни янгилаш ва ҳамкорлик шартларини қайта кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилган. Айтишларича, ҳозирги шартнома йилига 120 миллион евро атрофида баҳоланади ва бу сумма оширилиши, шунингдек, келишув муддати узайтирилиши мумкин.
«Real» клуби ҳомийлик даромадларини йилига 300 миллион евро даражасига етказишни мақсад қилган. Нашр қилинган маълумотларга кўра, мадридликлар футболкалар рекламаcидан тушадиган даромад бўйича етакчилик қилмоқда — йилига тахминан 260 миллион евро. Улардан «Manchester City» ва «Barcelona» таъқиб қилиб бормоқда, ҳар иккаласи ҳам 200 миллион евродан ошади, сўнгра «Manchester United» ва «PSG» келмоқда.