«Реал» Дюмфрис учун 20 миллион евролик товон пулини тўлайди
Трансфер бўйича барча келишувларга эришилган.
ФОТО: Getty images
Фабрицио Романо хабарига кўра, «Интер» раҳбарияти «Реал» ва Дензел Дюмфрис ўртасидаги келишув ҳақида хабардор қилинган.
Манбада айтилишича, мадридликлар нидерландиялик футболчининг шартномасидаги 20 миллион евролик товон пулини фаоллаштиради. Трансфер бўйича барча келишувларга эришилган.
Дюмфрис сўнгги мавсумларда «Интер»нинг асосий футболчиларидан бири сифатида мунтазам майдонга тушиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, нидерландиялик қанот ҳимоячиси 2021 йилда ПСВдан Милан клубига кўчиб ўтганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист