«Реал» Диасни А Серия клубига сотишга тайёр
“Реал Мадрид” клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар берди.
Манбага кўра, “қироллик клуби” ёзги трансфер ойнаси вақтида аргентиналик вингер Франко Мастантунони харид қилди. Шунингдек, Родриго ҳам жамоада қолишни истамоқда. Бу ҳолат Браим Диаснинг асосий таркибда майдонга тушиш имкониятини пасайтириши мумкин.
Қайд этилишича, А Сериянинг етакчи клублари Браим Диасни 40 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр. Бироқ “Реал Мадрид” раҳбарияти футболчининг қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Браим Диас 2024/25 йилги мавсум “Реал Мадрид” сафида жами 56 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.