locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Реал» Далотни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда

Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Реал» Далотни сотиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда
ФОТО: Getty images

“Реал” клуби 2026 йилда “Манчестер Юнайтед”нинг қанот ҳимоячиси Диогу Далотни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Mail нашри хабар берди.

Қайд этилишича, “қизил иблислар” 26 ёшли футболчини сотиш вариантини муҳокама қилмоқда. Далот учун курашда “Реал”га Мюнхеннинг “Бавария”си ҳамда “Атлетико” клуби рақобат қилиши мумкин.

Жорий мавсумда Диогу Далот барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига битта гол киритган ва 2 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, унинг бозор қиймати 28 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг